Гнабри "Бавария"да қолади

"Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Серж Гнабри кейинги мавсумда ҳам жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда "Sky Sport" нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ ОАВ немис гранди 28 ёшли вингерни шу ёзда сотишга тайёр экани, бироқ унга таклифлар бўлмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Гнабрининг ўзи ҳам фаолиятини Мюнхенда давом эттирмоқчи. Футболчининг "Бавария" билан тузилган меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Германия чемпионатининг ўтган мавсумида Серж ўнта учрашувда иштирок этиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!