Гол уриш мана бунақа бўлади! "Брайтон" ўйинчиси 51 метрдан дарвозани ишғол қилди
«Брайтон» ярим ҳимоячиси Диего Гомес «Кристал Пэлас» дарвозасига киритган гол Премьер-лига тарихидаги энг узоқ масофадан йўлланган зарбалардан бири сифатида қайд этилди. Унинг зарбаси тахминан 51 метр узоқликдан йўллангани маълум қилинди.
Шу тариқа, бу гол 2017 йил ноябрида Уэйн Руни «Эвертон» сафида «Вест Хэм» дарвозасига 58 метрдан урган машҳур голидан кейинги энг узоқ масофадан киритилган тўп бўлди.
Ушбу гол учрашувнинг еттинчи дақиқасида, ўйиндаги иккинчи гол сифатида қайд этилди. «Брайтон» бутун баҳс давомида ташаббусни қўлдан бой бермади ва «Кристал Пэлас» дарвозасини жами беш марта ишғол этди. Шу билан жамоа жорий мавсумда иккинчи бор йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Аввалроқ «чайкалар» худди шундай ҳисоб билан Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги «Ковентри»ни мағлуб этган эди.
Эндиликда навбатдаги турда «Брайтон»ни яна бир жиддий синов кутмоқда — жамоа Англия чемпионати доирасида машҳур «Ливерпул»га қарши майдонга тушади.

Фикрлар