Голландия сафарда Польша устидан зафар қучди (видео)

УЕФА Миллатлар лигаси “А” дивизион 6-турида Польша ўз майдонида Голландия терма жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли кечган ўйин 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Голландияга ғалаба келтирган голларга Мемфис Депай (77') ва Жоржиньо Вейналдум (84') киритди. Майдон эгалари сафида Камиль Юзвяк (6') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)