Голларга бой кечган баҳсда "Олимпик" Про-лига жамоасини мағлуб этди

"Олимпик" жамоаси "Қўқон-1912"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Беллашув тошкентликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Олимпиячилар" сафида Отабек Жўрақўзиев дубль қайд этган бўлса, Муҳаммадазиз Иброҳимов ва Жасур Жалолидддинов бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол этди.

Водий клуби таркибида Ислом Исоқжонов ва Бобур Қосимов гол муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Кападзе шогирдлари Суперлига дастлабки турида "Пахтакор" меҳмони бўлади. Қўқонликлар эса Про-лига илк турини сафарда "Шўртан"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!