Гордон "Арсенал" диққат марказида: Трансфер 80 миллион фунтга баҳоланмоқда
"The Telegraph" нашрининг хабарига кўра, "Ньюкасл Юнайтед" вингери Энтони Гордон ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш ниятида.
Маълум қилинишича, "Арсенал" ёзда чап қанот ҳужумчиси излашни режалаштирмоқда. Бунга сабаб — Леандро Троссард ва Габриэль Мартинеллининг жорий мавсумдаги барқарорсиз ўйини. Икки футболчи ҳам мавсумни яхши бошлаган бўлса-да, сўнгги ойларда уларнинг формаси пасайиб кетди.
Манбага кўра, лондонликлар Гордонга анчадан бери қизиқиш билдириб келмоқда. "Қарғалар" эса ўз футболчисини 80 миллион фунт стерлинг атрофида сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Жорий мавсумда Гордон Англия Премьер-лигасида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар