Grand Chess Tour: Sinquefield Cup 2026 старт олмоқда!
АҚШнинг Цент-Луис шаҳрида нуфузли Grand Chess Tour сериясининг ҳал қилувчи босқичи — Sinquefield Cup 2026 турнири бўлиб ўтади.
Мусобақа баҳслари ҳар куни Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Беллашувлар классик шахмат йўналишида 9 турдан иборат айланма тизимида ўтказилади.
Тўлиқ иштирокчилар таркиби:
Жавоҳир Синдаров
Фабиано Каруана
Праггнанандҳаа Рамешбабу
Уэсли Со
Левон Арониан
Аниш Гири
Винцент Кеймер
МВЛ
Жорден ван Фореест
Сем Севиан

Фикрлар