Гранд клубларга ўйинчи сотмаймиз!
«Ноттингем Форест» жамоасида тўп суриб келаётган фланг ҳимоячиси Неко Уильямс жорий трансфер ойнаси ёпилгунча клубни тарк этмайди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Ноттингем Форест» раҳбарияти Уильямсга қизиқиш билдирган бир қатор жамоаларга футболчи сотилмаслиги ҳақида аниқ жавоб қайтарган. Аввалроқ «Тоттенхэм» валлиялик ҳимоячини ўзининг асосий трансфер мақсади сифатида кўраётгани айтилган эди, аммо ҳозирча бу битим амалга ошмаслиги кутилмоқда. Шунингдек, футболчи номзоди «Манчестер Юнайтед» билан ҳам боғланган, бироқ «Ноттингем» уни жамоада сақлаб қолиш ниятида қатъий турибди.
Янги мавсумда 25 ёшли Уильямс клубнинг ҳар икки ўйинида ҳам майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар