Грандлар суперфутболчидан қуруқ қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«РБ Лейпциг» яқин вақт ичида Яна Диоманде билан хайрлашишни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда немис нашри Bild хабар берди.

Ёш иқтидорли яримҳимоячига Европанинг қатор етакчи клублари қизиқиш билдирган. Улар орасида «Ливерпуль», ПСЖ, «Реал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби гранд жамоалар бор. Шунга қарамай, ҳозирча расмий таклиф фақат «Ливерпуль» томонидан юборилган.

Англия клуби Диоманде учун 80 миллион евро ва қўшимча равишда 20 миллион евро миқдорида бонуслар таклиф қилган. Аммо «РБ Лейпциг» бу таклифни рад этган.

Манбага кўра, ҳозирги пайтда ҳеч бир даъвогар футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ тўлашга тайёр эмас. «Лейпциг» раҳбарияти эса Диомандени камида 120 миллион евро эвазига сотишни мақсад қилган, аммо бу нархни ҳозирги бозор шароитида олиш деярли имконсиз, деб ҳисобламоқда. Шу боис клуб ёзги трансфер ойнасида уни сотиш вариантларини жиддий кўриб чиқаётгани йўқ.

Вазиятни янада мураккаблаштираётган жиҳат – футболчининг ўзига боғлиқ. Жаҳон чемпионати давомида Диоманде омма олдида клубни тарк этишни кутаётганини айтган эди. Шунга қарамай, «РБ Лейпциг» раҳбарияти ҳали ҳам умидни йўқотмаган: улар футболчини камида яна бир мавсум жамоада қолишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!