Грецияда ўзбек дербиси бўлиб ўтади

CHERY AUTO
Грециянинг Ираклион шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи "Фьючерс" турнири бошланди.
 
Мусобақанинг асосий тўрига ташланган қуръа натижасига кўра, икки теннисчимиз Жўрабек Каримов ва Сергей Фомин илк даврадаёқ ўзаро рақибга айланди.
 
Шунингдек, жуфтлик баҳсларида Жўрабек ва Сергей тандеми ҳам иштирок этмоқда. Улар илк даврада голландиялик теннисчилар – Гленн Смитс ва Гай Ден Хаер билн куч синашади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!