Григорий Колосовский: "Навбаҳор" бу чуқурликдан чиқиб кетади"
Суперлига 5-тури доирасидаги қолдирилган "Насаф" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Беллашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Григорий Колосовский ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлим жуда қизиқ ўтди. 4 та гол кўрдик. Рақибни 3 очко ва биринчи даврадаги пешқадамлик билан табриклайман. Шунга қарамай, кураш ҳали олдинда. "Навбаҳор" бу чуқурликдан чиқиб кетади ва муносиб ўйин намойиш этади. Биз ҳали яна курашамиз.
Агар статистикага эътибор берсангиз, биз деярли барча беллашувларда рақибдан яхшироқ ҳаракат қиляпмиз.Тўп назорати, бурчак тўплари ва кўплаб аспектларда яхши ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, гол киритишни уддалай олмаяпмиз. Бугун иккита гол киритдик, аммо 3 та ўтказиб юбордик. Икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Насафнинг омади келди.
Адашмаётган бўлсам, 7 та баҳсдан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Руҳан ва жисмонан бугун чекинадиган жойимиз йўқ эди. Бор кучимизни ташладик, афсус ўхшамади.
Бу борада деярли барча клублар иш олиб боргани сингари, биз ҳам ишлаяпмиз. Олдиндан бирор нарса дегим йўқ. Трансферлар бўлади.
Никабадзенинг жароҳати ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Шифокорлар кўригидан ўтгач, барчаси аниқ бўлади.
Табатадзеда жароҳат бор эди. Шу боис, Тома жамоага ёрдам бера олмади. Тикланиш билан банд. У жамоамизда ва тайёргарлик кўриб, иккинчи даврада қайтади.
Ўйлашимча, "Насаф" футболчилари ҳам бугун кескин ҳаракат қилишди. Бу футбол. Шаҳмат ёки балет эмас. Унда агрессия керак. Менимча, бу борада яна қўшимча ишлар олиб борамиз янада агрессия қўшамиз.
Ким кетиши ёки ким келиши ҳақида бирор нарса айта олмайман. Бир нарса аниқ, биз янада кучли бўлиш учун таркибни кучайтирамиз. Такрорлайман. Эндигина биринчи давра тугади. Бундан аввалги 3 мавсумда биринчи даврани Навбаҳор биринчи поғонада якунлаган эди. Якунда, ўхшамади. Ҳозир эса "Насаф" мавсумнинг биринчи ярмини пешқадам сифатида якунлади. Уларда якун қандай бўлишини кузатамиз", - деди "лочинлар" устози.
Фикрлар
Kopadzeni kutamiz NAVBAHOR da.
Olgʻa lochinlar .
Ruhingni baland tut muhlislaring san bilan