Григорян ўз режалари билан ўртоқлашди
Енгил вазн тоифасида собиқ Glory чемпиони ва ҳозирги One жангчиси Марат Григорян(13-6, 7 КО) собиқ Glory чемпиони бўлган Ситтичай Ситсонгпинонг(5-8, 4 КО) билан бўлажак жангдаги умидлари билан ўртоқлашди.
“Иккимиз ҳам техникаси жуда кучли жангчилармиз, жангни ҳам тез таҳлил қиламиз. Бизнинг баҳсда бир сония ичида ҳамма нарса ҳал бўлиши мумкин, шунинг учун мен эҳтиёт бўлишим керак. Мен Ситтичайга қарши жангда ғалаба қозониш ва камарга яқинлашиш учун ҳамма нарсани қиламан", – деди Марат.
Эслатиб ўтамиз, Ситтичай ва Григорян ўртасидаги жанг эртага "One 165" доирасида бўлиб ўтади. Улар шу кунгача 5 марта тўқнашув келишган. Айни дамда ҳисоб 4:1, тайландлик жангчи фойдасига.
Фикрлар