Грилиш "Барселона" сафидаги икки футболчининг ҳаракатларини юқори баҳолади

CHERY AUTO

"Эвертон" жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Чемпионлар лигасидаги "Ньюкасл" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Tecno

Каталонияликлар Англияда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Маркус Решфорд 2 та гол урган бўлса-да, Грилиш ватандошини эмас, балки "кўк-анорранглилар"нинг бошқа икки футболчисини алоҳида таъкидлади. 

- Педри ва де Йонгни кузатиш жуда катта завқ бағишлайди, - дея ёзиб қолдирди Грилиш.

Жек Грилиш ижара асосида "Эвертон" сафида ўйнамоқда. 2023 йилда футболчи "Манчестер Сити" таркибида Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!