Грилишни олмасак бўлмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» таркибида келаси мавсум режаларига кирмай қолаётган инглиз яримҳимоячиси Жек Грилиш яна «Эвертон»га қайтиши мумкин. 

Футболчининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Эвертон» раҳбарияти 30 ёшли футболчини сотиб олиш бўйича фаол музокара олиб бормоқда. Манбаларга кўра, агар томонлар барча масалалар бўйича келишиб олса, трансфер янги ҳафтанинг бошидаёқ расмийлаштирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Жек Грилиш «Эвертон» шарафини ижара асосида ҳимоя қилган эди.

Яримҳимоячи Премьер-лигада мерсисайд жамоаси таркибида 20 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!