Гризманн: "Жамоадошларим менга ҳасад қилишади"

France Football «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманннинг сўзларини босиб чиқди. Нашрнинг ёзишича Каталония клуби ўйинчилари унга ҳасад қилишар экан.
«Улар мени мағлуб эта олишмайди. Мен таслим бўлмайман. Ҳа, улар менга ҳасад қилишади. (ЖЧ 2018да ғолиб бўлганим учун) Энг яхши йўли шунчаки жилмайиб қўйиш»,деган Гризманн.  France Football нашри бу сўзларни Гризманн яқинлари билан суҳбатда айтганини таъкидламоқда.

Каталонияга тегишли бўлган нашр эса француз газетаси келтирган сўзлар ишончсиз эканлигини ҳамда Гризманн улар билан боғланмаганини, футболчи жамоадошлари билан келишмовчиликка бормаганини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз Гризманн трансферига «Интер Майами» хўжайини Дэвид Бекхэм ҳам қизиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!