Гризманн Месси ва Гвардиола номини тарихдан “ўчирди”

CHERY AUTO

Испания чемпионатининг 12-турида Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида “Леванте”ни қабул қилиб, рақибни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Ўйинда дубль қайд этиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшган Антуанн Гризманн антиқа рекордни янгилади. Гап шундаки, франциялик футболчи ҳозирги бош мураббий Диего Симеоне қўл остида 138-голини киритди. Бу бир мураббий билан ишлаш даврида энг кўп гол уриш бўйича янги натижа сифатида қайд этилди.

SportsCenter марказининг маълум қилишича, аввалги рекорд Лионель Мессига тегишли бўлиб, аргентиналик юлдуз “Барселона”ни Хосеп Гвардиола бошқарган пайтда рақиблар дарвозасини 137 маротаба ишғол қилган эди.

Энди “Атлетико”ни Диего Симеоне бошқарар экан, Антуан Гризманнинг ҳар бир голи янги статистик натижа сифатида қайд этилаверади.

Антуан Гризманнинг Мадрид суперклуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмига қадар давом этиши белгиланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!