Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Гризманн МЛСда «Йилнинг энг яхши дебютанти» деб топилди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Антуан Гризманн МЛСда «Орландо Сити» сафидаги ўйинлари учун «Йилнинг энг яхши янги футболчиси» деб топилди.

«Орландо Сити» ҳужумчиси Антуан Гризманн МЛСда «Йилнинг энг яхши дебютанти» номига сазовор бўлди.Бу ҳақда лиганинг расмий сайти хабар берди.

Гризманн март ойида «Орландо Сити» сафига қўшилди. Шундан бери француз футболчиси 22 та учрашувда иштирок этиб, 15 та гол урди ва шерикларига еттита голли узатма берди.

2018 йилда МЛСда «Йилнинг энг яхши дебютанти» номини Златан Ибрагимович қўлга киритган. Лионель Месси эса 2023 йилда ушбу совринга эга бўлмаган. Бу аргентиналик футболчининг «Интер Майами»га ёзда, яъни мавсум ўртасида қўшилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кейинчалик жамоа плей-оффга ҳам чиқа олмаган.

Бир неча кундан кейин МЛСда плей-офф босқичи бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ