Гризманн Зиданнинг натижасини такрорлади

Франция терма жамоаси форварди Антуан Гризманн кеча ЖЧ-2018нинг чорак финалида Уругвай дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа “Атлетико” аъзоси 2006 йилдан буён Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатларининг ҳам гуруҳ, ҳам плей-офф босқичида ўз номига гол ёздириб қўйишга эришган илк футболчига айланди.

Қайд этиш лозимки, бундай натижага сўнгги бор бундан 12 йил муқаддам Зинедин Зидан эришган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)