Гуруҳдаги рақибимиз қитъадошимиз билан тўқнашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан Колумбия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Беллашув АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида жойлашган "Снапдрэгон" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда Жанубий Америка вакиллари 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Биринчи бўлимнинг 41-дақиқасида Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Жон Арьяс ҳисобни очди. Унга ҳал қилувчи пасни жамоа юлдузи Хамес Родригес йўллади. Танаффусдан сўнг ҳам ташаббус Колумбия томонида бўлди ва учрашув тақдирини яна шу Арьяс ҳал қилди — у иккинчи гол муаллифига айланиб, дубликни расмийлаштирди. Бу голда эса захирадан майдонга тушган ҳимоячи Сантьяго Ариас ассистент сифатида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси "K" гуруҳида Португалия, Конго Демократик Республикаси ва Ўзбекистон жамоаларига қарши майдонга тушади. Иордания esa "J" гуруҳида Австрия, Жазоир ва Аргентинага қарши баҳс олиб боради.

Иорданияга қарши баҳс колубияликлар учун 18 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бўладиган ўйин олдидан асосий тайёргарлик вазифасини ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!