Гвардиоа: Биз Аморим қўл остидаги МЮ билан АПЛда ўйнашимиз мумкин, аммо ЕЧЛда эмас
Пеп Гвардиола Рубен Аморим билан бўлажак учрашувлари ҳақида фикр билдирди.
Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар" сешанба куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Аморимнинг "Спортинг"ига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Португалиялик мураббий тез орада "Манчестер Юнайтед"га ўтади.
"У билан икки маротаба Премьер-лигада ва эҳтимол Англия лига кубогида учрашамиз. Бироқ ЕЧЛда бунинг имкони йўқ.
Мен ўзим учрашган барча мураббийлардан, жумладан, Рубендан ҳам нималарнидир ўрганаман. Мен "Юнайтед"га қарши бўлажак учрашувлар ҳақида эмас, яхши формага қайтишимиз учун нима қилишимиз кераклиги ҳақида ўйлаяпман.
У биздан кўра муваффақиятлироқ бўладими, билмайман. Мен уни кўрганимдан ва энг яхши тилакларимни билдирганимдан хурсандман. Бироқ кейинги 1, 2, 3, 4 йил ичида Рубен билан нима содир бўлишини билмайман. Бунга фақат унинг ўзи жавоб бера олади", - деди Гвардиола.
Фикрлар