Гвардиола Барселонада янги жамоа билан музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниялик мутахассис Пеп Гвардиола Италия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда, деб хабар бермоқда TUTTOmercatoWEB манбаси.

Sky Sport маълумотларига кўра, ўтган дам олиш кунларида Паоло Мальдини ва Леонардо Барселонага ташриф буюриб, Гвардиола билан учрашув ўтказган. Томонлар бир неча кун давомида испаниялик мутахассиснинг терма жамоага бош мураббий сифатида тайинланиш эҳтимолини муҳокама қилгани айтилмоқда.

Манбаларга кўра, Мальдини ва Леонардо мураббийга миллий жамоани ривожлантириш бўйича узоқ муддатли лойиҳа тақдим этган. Режа икки йилга эмас, тўрт йилга — 2030 йилги жаҳон чемпионатигача мўлжалланган.

Терма жамоани янгилаш жараёни УЕФА Миллатлар Лигасидан бошланиши кутилмоқда. Раҳбариятнинг мақсади — янгиланган таркиб шакллантириш, уни 2028 йилги Европа чемпионатига тайёрлаш ва Италияни яна жаҳон чемпионатига олиб чиқиш.

Ҳозирча Гвардиола билан расмий келишувга эришилмаган, бироқ унинг номзоди энди фақат ғоя даражасида эмас, амалий равишда ҳам кўриб чиқилмоқда. Испаниялик мутахассисдан ташқари, Италия терма жамоаси бош мураббийлигига даъвогарлар рўйхатида Роберто Манчини ва Андреа Пирло ҳам бор.

Гвардиола ўтган мавсум якунларидан сўнг «Манчестер Сити» билан хайрлашди. У 2016 йилдан буён клубни бошқариб келарди ва шу вақт мобайнида олти марта Англия чемпионлиги, шунингдек, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!