Гвардиола бир яна бир шогирди билан хайрлашяпти

  • 19 август, 16:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” дарвозабонлари таркибида ўзгариш бўлиши кутиляпти. “Шаҳарликлар” ёзда “Бёрнли”дан клуб тарбияланувчиси Жеймс Траффордни қайтарди.

Tecno

Бундан ташқари, манчестерликлар “Пари Сен-Жермен” посбони Жанлиужи Доннаруммани олишга ҳаракат қиляпти. “Манчестер Сити” италиялик дарвозабонга йилига 12 миллион евро миқдорида маош беришни ваъда қилган.

Шу пайтга қадар “шаҳарликлар” дарвозасини қўриқлаб келган Эдерсонга “Галатасарой”дан таклиф бор ва музокаралар давом этмоқда.

“Манчестер Сити” германиялик голкипер Штефан Ортегани ҳам трансферга қўйган. Хосеп Гвардиола 32 ёшли дарвозабон ҳақида илиқ фикр билдирди.

- Тез орада Штефан Ортега масаласи ҳал бўлишига умид қиляпман. Штефан бизга чемпионликни тақдим қилган. “Тоттенхэм” билан бўлган учрашувда ҳал қилувчи вазиятда Сон Хён Миннинг хавфли зарбасини бартараф этганди. Шу пайтга қадар яхши савиядаги дарвозабонларимиз борлиги бизнинг омадимиз эди, - деди Хосеп Гвардиола.

Штефан Ортега илгари ўз юртида “Арминия” ва “Мюнхен-1860” жамоалари дарвозасини қўриқлаган. “Манчестер Сити” 2022 йилнинг ёзида уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!