Гвардиола бирданига учта юлдуздан воз кечишга қарор қилди

  • 17 февраль, 11:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сит” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини қайта шакллантириш ва асосан истеъдодли ёш футболчилардан тузишга қарор қилди.

EL Nacional нашрининг ёзишича, ана шу мақсадда испанилик мутахассис асосий таркибнинг уч нафар тажрибали вакилидан воз кечмоқчи.

Хосеп Гвардиола Кевин де Брюйне, Бернарду Силва ва Илкай Гюндоғаннинг  кетиши жамоани қайта қуриш жараёнини тезлашини таъминлайди, деб ҳисобламоқда.

Бу футболчилар орасида 34 ёшли Гюндоған ва 33 ёшли Кевин де Брюйненинг шартномаси мавсум охирида якунланади. Пепнинг талабидан келиб чиқиб, бу юлдузларга янги шартнома таклиф этилмайди.

30 ёшли Бернарду Силва жамоада 2026 йилнинг ёзигача қолиши мумкин. Силванинг ўзи клуб билан янги шартнома тузишни истамаяпти ва катта эҳтимол билан ёзда сотиб юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!