Гвардиола: "Бу ерда ўйнаш жуда қийин, аммо жамоа сабр қилди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида "Кристал Пэлас" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади.
— Бу ерда ўйнаш жуда қийин. Тўпни йўқотган пайтингизда улар жуда хавфли ҳужум қилади, аммо биз сабр қилдик. Уортоннинг тўпи устунга теккан эпизодда омад ҳам ёр бўлди, бироқ жамоанинг ўйинидан ва ғалабадан жуда мамнунман. Бу бизнинг руҳий ҳолатимизни мустаҳкамлайди.
Эрлинг Холанд — гол уриши керак бўлган ҳужумчи, лекин иккинчи бўлимда у тўпни жуда яхши ушлаб турди. У ўйин суръатини назорат қилди ва жамоага ихчам ҳаракат қилишда ёрдам берди. Иккинчи таймда у аъло даражада ўйнади.
Биринчи бўлимда эса биз жуда шошилдик. Қайси ҳудудларга ҳужум қилиш кераклиги ҳақида гаплашгандик, аммо сабр етишмади. Кейин эса керакли суръатда ўйнай бошладик.
Райан Шерки эса ҳужумнинг ҳал қилувчи қисмидаги сифати туфайли ўйинни ўқишда алоҳида қарашга эга, — деди Гвардиола "Sky Sports"га берган интервьюсида.



Фикрлар