Гвардиола: Бу жамоа “Манчестер Сити”дан зўр!

Англия Премьер-лигасининг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсумдаги чемпионлик кураши ҳақида фикр билдирди.

- Кураш ўзи шунақа. Биз мусобақа жадвалининг энг юқорисида эмасмиз. “Ливерпуль” биздан зўр.

Жамоамизда жароҳатлар ва айрим муаммолар бўлди. Лекин бизнинг даражамиз яхши ва чемпионлик учун курашдамиз. Энди озгина ҳордиқ чиқариш керак.

Январь ойи ноябрь ва декабрдек тиғиз эмас. Тайёргарликни давом эттирамиз, - деди Хосеп Гвардиола.

Жорий мавсумда чемпионлик учун “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Астон Влла”, “Тоттенхэм” жамоалари “шаҳарликлар” билан рақобатлашмоқда.

“Манчестер Сити” навбатдаги учрашувин 7 январь куни Англия кубоги доирасида “Хаддерсфиль Таун”га қарши ўтказади.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!