Гвардиола “Челси” юлдузини “Манчестер Сити”га ўтишга кўндирди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда жамоасига “Челси”нинг хорватиялик легионери Матео Ковачични қўшиб оладиган бўляпти.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, 29 ёшли футболчи “шаҳарликлар” билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлган.
Энди “Манчестер Сити” мутасаддилари “аристократлар”ни футболчини қўйиб юборишга кўндириши керак. Трансфер мутасахассислари буни 40 миллион евро эвазига уддалаш мумкинлигини айтмоқда.
Ковачич мавсумда 37 та учрашувда қатнашиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Унинг шартномаси яна бир йил давом этади.
Фикрлар