Гвардиола фақат шу мураббийни енга олмаяпти
Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилиб, рақиб билан очко бўлишишга мажбур бўлди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Айтиш жоизки, “Брайтон” бош мураббийи этиб тайинланганидан бери 32 ёшли Фабиан Хюрцелер тажрибали ҳамкасби Хосеп Гвардиола жамоасига қарши бирор марта ҳам мағлуб бўлгани йўқ.
Премьер-лигадаги тўртта ўзаро баҳсда “Брайтон” икки марта “Манчестер Сити”ни мағлуб этган ва икки марта дуранг қайд этган.
OptaJoe маълумотларига кўра, Хюрцелер Англия чемпионатида Гвардиолага қарши илк тўрт ўйинда ютқазмаган тарихдаги биринчи мураббий ҳисобланади.



Фикрлар