Гвардиола Грилишга "Эвертон"даги фаолиятида омад тилади
Jahongir Inomjonov
Мураббий бу трансферни футболчи учун тўғри танлов эканлигини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумкор ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг жамоадан кетиши ҳақида фикр билдирди.
- Унга "Эвертон"да барча яхшиликларни тилайман. Умид қиламанки, у ерда кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўлади. Биз буни Грилиш учун энг яхши қарор деб ҳисобладик, - деди испаниялик мутахассис.
Англия Премьер-лигасининг биринчи турида "Манчестер Сити" сафарда "Вулверхэмптон"га қарши ўйнайди. Учрашув 16 август куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)