Гвардиола ҳаммасини ташлаб кетади
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ноябрь ойидаги ики ҳафталик халқаро танаффусдан фойдаланиб, қисқа муддатли таътилга чиқишини айтди.
- “Ливерпуль” билан учрашувдан кейин 10 кунлик таътилган чиқаман ва дам олгани кетаман. Бизда сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида танаффус бўлади. Кейин ноябрьдан бошлаб февралгача Англия Премьер-лигаси “ёнади”.
Бу жараёнга “ҳаяжонли” деган сўзни ишлатиш тўғри бўладими ёки йўқ, буни билмайман. Лекин бу жуда босим кучли давр бўлиши аниқ. Мен ўн йилдан бери шу ердаман ва бунақа шароитга биринчи бор тушаётганим йўқ, - деди Хосеп Гвардиола.
Англия Премьер-лигасида 11-турнинг марказий ўйини сифатида эътироф этилаётган “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” баҳси 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.



Comments