Гвардиола ҳимоячи билан шартномани янгилашни талаб қилмоқда

  • 22 декабря, 07:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

 Бу ҳақда TEAMtalk ва The Guardian каби машҳур нашрлар хабар бермоқда.

Tecno

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаш ташаббусини илгари суряпти.

23 ёшли хорватиялик футболчи жорий мавсумда асосан марказий ҳимоячи сифатида Рубен Диаш билан бирга ўйнамоқда. Ўтган чемпионатда Гвардиол асосан чап қанот ҳимоячиси вазифасини бажарган эди.  

Манбаларга кўра, клуб Гвардиолни узоқ муддатли режаларда асосий фигура сифатида сақлаб қолишни истайди ва у жорий мавсумнинг ўзида янги шартнома имзолашини хоҳламоқда.

Гарчи Гвардиолнинг ҳозирги шартномаси 2028 йилгача амал қилса-да, “Манчестер Сити” уни ёзга қадар узайтириш орқали жамоада барқарорликни таъминлашни мақсад қилган.

Янги шартномада футболчининг маоши сезиларли даражада оширилиши кутилмоқда. Йошко Гвардиол бу мавсумда Гвардиола энг кўп фойдаланган футболчилардан бирига айлангани унинг клуб учун қанчалик муҳим эканини кўрсатади.

Шунингдек, “Барселона” ҳимоя чизиғини кучайтириш имкониятларини фаол ўрганмоқда ва айни дамда айнан Йошко Гвардиол ушбу позиция учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Жорий мавсумда Йошко “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию