Гвардиола: "Ҳусанов бу клубда кўп йиллар давомида фаолият юритади"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Испаниялик мутахассис терма жамоамиз аъзосини кучли жиҳатларини айтиб ўтди.
"Абдуқодир марказий ҳимоячи сифатида ўйнай олади, чап қанот ҳимоячисидан ташқари барча позицияларда ўйнай олади. У ҳужумда кўплаб вазиятлар ярата олмайди, аммо у мудофаада ақл бовар қилмайдиган, мустаҳкам ва барқарор, унинг жисмоний ҳолати пик формадаги Кайл Уокер каби. У жуда диққатли, жуда ёш, ўрганишни хоҳлайди. У кучли, қийин рақибларга қарши ҳақиқатан ҳам яхши ўйин кўрсатди.
У жуда ёш, Ўзбекистондан Францияга келиб, Лига 1'да саккиз ёки ўнта ўйин ўтказди ва дарҳол биз учун қийин мавсумда ва қийин паллада "Сити"га келди. У тезда янги клубга ўрганиб кетди.
Йигитча бу клубда кўп йиллар давомида фаолият юритади!",- деди "шаҳарликлар устози.



Фикрлар