Гвардиола Ҳусановни ўзининг эски шогирдига таққослади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.
"Шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ўнг қанот ҳимоясида ҳам идеал даражада ўйнай олишига шубҳа қилмаяпти. Кеча 21 ёшли ҳимоячи "Фулхэм"га қарши учрашувнинг 60-дақиқасида Матеуш Нунеш ўрнига захирадан майдонга тушди ва ўзига хос бўлмаган ўнг қанот ҳимоя чизиғидан жой эгаллади. Тўри бу позиция у учун янгилик эмас бироқ, Ҳусановни марказий ҳимояда кўришга одатланганмиз. Учрашув "Манчестер Сити"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг Гвардиола Абдуқодир ҳақида гапирди:
"Ҳусановнинг ўнг қанотда супер ҳаракатларини кўрдим ва бу менга Кайл Уокернинг прайм даврини эслатиб юборди. Абдуқодир бунга қодир эканини жуда яхши биламан", - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, ўзбекистонлик юлдуз жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 12та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар