Гвардиола Ҳусановнинг жойини эгаллаган футболчини мақтади

  • 15 декабрь, 04:16
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛнинг 16-турида "Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу беллашувда ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйган Матеус Нунеш бош мураббий Жозеp Гвардиола томонидан мақталди.

Tecno

"Матеус Нунеш ўз устида ишлаб ривожланяпти. У ажойиб қанот ҳимоячисига айланди. Нунеш энг юқори даражадаги футболчи. Унинг Эрлинг Холандга узатган паси фантастик бўлди.

Матеус аслида ярим ҳимоячи, ва бундай пасларни амалга ошира олади. У ўз тезлигини чизиқда мослаштиряпти ва Рубен Диашга катта ёрдам бераяпти. Узатмалар ҳақиқатан ҳам жуда яхши. Унинг ўзгача тезлиги бор эди, бизда у вақтда бу каби тезкор футболчи йўқ эди ва ҳозир ҳам йўқ. У бир неча позицияда ўйнай олади", — деди Гвардиола.

Маълумки, Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олганидан сўнг, португалик ҳимоячи унинг ҳаракат қилаётган ўнг қанот ҳимояси позициясида майдонга туша бошлади ва асосий таркиб футболчисига айланди. Ҳусанов эса кетма-кет бир нечта баҳсдан буён захирада қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!