Гвардиола ишонган футболчисини сотиш учун бошқа юлдузни олади

“Манчестер Сити” раҳбарияти Англиянинг энг қиммат футболчиси бўлган Рахим Стерлингни сотишни режалаштирмоқда. Хосеп Гвардиола ҳужумкор ярим ҳимоячи ўрнига бошқа номзод топиб қўйган.

“Шаҳарликлар” ёзги трансферлар вақтида “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилишни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Улар 25 ёшли ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун “Астон Вилла” талаб қилаётган 80 миллион фунтни тўлашга ҳам рози.

Жек Грилиш жорий мавсумда премьер-лигада 22 та учрашув ўтказиб, олтита гол урди ва ўнта голли пас узатди. Грилишга “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий даъвогар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!