Гвардиола: "Жамоа ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда жуда яхши ўйнади"

  • 19 сентябрь, 03:36
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" Чемпионлар лигасининг илк турида "Наполи"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз фикрларини билдирди.

Tecno

 Жамоанинг ўйини ҳақида:

"Италия жамоалари ҳимояда жуда кучли. Шунингдек, ғалабадан жуда мамнунман. Жамоа ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда яхши ўйнади. Футболчиларнинг ҳолати ижобий – бу мени хурсанд қилди".

 Холанд ҳақида:

"Рақамларнинг ўзи ҳаммасини кўрсатиб турибди. У ван Нистелрой ва Левандовски қаторидан жой олган, Месси ва Роналду рекордларига яқинлашмоқда. Гол уришда ақл бовар қилмас даражада кучли". 

Доку ҳақида:

"Тор зоналарда уни тўхтатишнинг иложи йўқ. Бугун эса голли ҳаракати билан ўйинини чўққига олиб чиқди".

О'Райли ҳақида:

"У юқори даражадаги футболчи. Уч-тўрт позицияда ўйнай олади. Умид қиламанки, у узоқ йиллар давомида бизнинг футболчимиз бўлади".

 Фоден ҳақида:

"Фил қўллаб-қувватловни ҳис қилса, энг яхши ўйинини кўрсатади. У хурсанд бўлса, ўз истеъдодини тўлиқ намоён этади".

Родри ҳақида:

"Ўйин давомида алмаштиришни сўради, аммо ҳозир ўзини яхши ҳис қилмоқда", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!