Гвардиола жамоаси январда иккита супертрансферни амалга оширади
“Манчестер Сити” раҳбарияти яқинлашиб келаётган трансферлар мавсумида Германия терма жамоасининг икки футболчисини бирданига трансфер қилишга уриниб кўради.
“Шаҳарликлар”нинг бундай кутилмаган қарорга келишига жамоа жароҳатланганларнинг кўпайиб кетгани ва бу натижага таъсир қилаётгани сабаб бўлди.
Манбаларнинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти нишондаги футболчилар орасидан икки нафарини ажратиб олган. Январга мўлжалланаётган трансфер нишонлари “Байер” етакчиси Флориан Вирц ва “Бавария” юлдузи Жамол Мусиала ҳисобланади.
21 ёшли Вирц “Байер” сафида жами 167 та учрашувда иштирок этиб, 48 та гол ва 51 та голли пас муаллифи бўлган.
Унинг тенгдоши Мусиала мюнхенликлар таркибида 175 маротаба майдонга тушган ва бу ўйинларда 50 та гол ва 35 та ассист қайд этган.
Фикрлар