Гвардиола жамоасида нималар ўзгарганини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Челси”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган жамоасида аввалгига нисбатан қандай ўзгаришлар бўлганини маълум қилди.

- Аввал жамоамиз ўзига хос даврни бошдан кечирган, аммо биз ҳали ҳам ривожланишда давом этяпмиз. Ҳозир бизда тикланиш учун тўлиқ ҳафта бор, чунки Чемпионлар лигасида ўйнамаяпмиз.

Машғулотларда ҳар ким ўз вазифасини аниқ билади.

Учрашувда 90 дақиқа давомида идеал ўйнамаган бўлсак-да, жамоа яхлит ҳаракат қилди, рақибга кам имконият берди ва ҳужумда доим хавфли кўринди.

Тактик қурилишимиз ўзгариб боради, бу гал ҳам иккинчи бўлим биринчисидан фарқ қилди.

Асосий вазифа – хавфли вазиятлар яратиш, ҳаводаги тўплар учун курашиш ва ўйинни ривожлантириб бориш, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!