Гвардиола катта гапириб қўйди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасида ғолиблик масаласида ўз фикрини баён қилди.

- Бир ҳафта қолди: учта ўйин, тўққиз очко ва биз чемпион бўламиз. Олти ёки етти очко жамғарсак, чемпион “Арсенал”. Тўплар нисбатига умид қилиб бўлмайди, дуранг ўйнашга ҳаққимиз йўқ.

“Арсенал” жуда зўр ва барқарор ўйнаяпти. Олдинда учта ўйинимиз бор ва биз дастлабки иккитасида ғалаба қозониб, чемпионлик имкониятини ўз қўлимизга оламиз, - деди Хосе Гвардиола.

Қизти шундаки, ўтган мавсумда ҳам “шаҳарликлар” узоқ вақт “канонирлар”ни таъқиб қилиб, чемпионат охирида улардан ўзиб кетган ва чемпионликни қўлга киритганди.

Comments

You must be logged in to commet!