Гвардиола келаси мавсум қайси жамоада ишлашини айтди

  • 21 May 10:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола келаси мавсумга мўлжалланган режаси ҳақида гапирди.

Tecno

- Менинг клуб билан шартномам бор ва шу ерда бўлишни истайман. Режам келаси мавсум ҳам шу жамоада ишлашдан иборат, - деди Хосеп Гвардиола.

Испаниялик мутахассис “шаҳарликлар”ни 2016 йилдан бери шуғуллантириб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади.

Хосеп Гвардиоланинг бош мураббийлигидаги давр жамоа учун клуб тарихида энг муваффақиятлиси ҳисобланади.

Тажрибали мутахассис бунгача “Барселона” ва “Бавария” каби қудратли жамоалар билан ҳам қатор ютуқларни қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!