
Гвардиола Манчестер дербисидан олдин катта гапириб қўйди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг тўртинчи туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашув олдидан мақтанди.
- Мен “Манчестер Сити”га келганимдан бери биз ҳар доим “Манчестер Юнайтед”дан кучли бўлганмиз. Ҳар доим. Охирги ўн йилдан тўққиз йилида биз доим кучлилик қилдик. Ўзаро учрашувларда жуда кўп очко қўлга киритганмиз.
“Юнайтед” бизни ютиб қўйиши мумкинми? Ҳа, мумкин. Лекин биз бўлажак ўйинда ютқазишни истаймизми? Йўқ, албатта.
Чунки бизга очколар керак, иккита мағлубиятдан иборат серияга чек қўйиш шарт ва бунга эришиш жуда муҳим, - деди Хосеп Гвардиола.
“Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги учрашув 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Фикрлар