Гвардиола “Манчестер Сити”дан кетадиган бўлди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда шартномаси якунланганидан кейин клубдан кетишга қарор қилди.
Европадаги манбаларнинг маълум қилишича, испаниялик мутахассис клуб раҳбариятини ҳамкорликни тўхтатмоқчи экани ҳақида огоҳлантирган.
Журналист Сэм Ли “шаҳарликлар” раҳбарияти бош мураббийнинг режаларидан хабардор бўлишига қарамай, уни жамоада қолишга кўндиришга уринаётганини ёзди. Агар Гвардиола фикрини ўзгартирадиган бўлса, клуб унга янги шартнома беради.
Гвардиола 2016 йилдан бери “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. Айнан испан мутахассисининг бошқарув даври клуб тарихида энг самаралиси ҳисобланади.
Пеп “шаҳарликлар”га олти маротаба Англия чемпионлиги, Европа Чемпионлар лигаси бош соврини каби нуфузли ютуқларни олиб берган.
Фикрлар