Гвардиола “Манчестер Сити”дан кетмоқчи

“Манчестер Сити”ни кетма-кет тўрт маротаба Англия чемпионига айлантириб, рекорд натижа қайд этган Хосеп Гвардиола жамоани тарк этиши мумкинлигини таъкидлади.

Гап шундаки, “шаҳарликлар”ни 2016 йилдан бери бошқараётган испаниялик мураббийнинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Кўпчиликни тажрибали мутахассис клуб билан ҳамкорлик қилиш бўйича қандай қарорга келиши қизиқтирмоқда.

- Мен клуб билан шартномани узайтираманми? Ҳозир битимни чўзишдан кўра, кетишга яқинроқман. Мен раҳбариятга ҳозирча клубда ишлашимни айтдим, лекин кейин нима бўлишини алоҳида гаплашамиз, - деди Хосеп Гвардиола.

53 ёшли мутахассис илгари “Барселона” ва “Бавария”ни ҳам муваффақиятли бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!