Гвардиола: Мен жуда яхшиман

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" футболчилари тактик маълумотларни қандай ўзлаштираётганини тушунтириб берди.

"Манчестер Сити" устозидан футболчилар қандай қилиб атиги 10 дақиқада бундай маълумотларни ўзлаштира олиши ҳақида сўрашди.

"Сабаби, мен жуда яхшиман. Менинг қойилмақом ишларим сабаб улар турли тактикаларга тез мослашади. Демак, мен жуда яхшиман. 

Мен Диашга "Челси"га қарши ўйинда нима бўлганини айтдим, Уокерга ҳам. Уларнинг хатоларидан кейин ҳам алоҳида гаплашиб олдик. Улар буни тушунишади", - деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!