Гвардиола ниятига етди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибалини жамоасига келишга кўндирди.

Манчестерликлар сенегаллик марказий ҳимоячи билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлди. Унга кўра, Калидуга беш йиллик битим таклиф этилади ва йилига 10 миллион евро миқдорида маош берилади.

Айни пайтда клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. “Манчестер Сити” дастлабки таклифини кўтариб, энди футболчи учун 58 миллион фунт беришга рози бўлди.

Гарчи италияликлар ҳали бу таклифга жавоб бермаган бўлса-да, Кулибалига ўринбосар топиб қўйди. Агар Кулибали кетадиган бўлса, унинг ўрнини “Лилль” ҳимоячиси Габриэл Магальяэс эгаллайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!