Гвардиола плей-оффга чиқиш учун имкониятларини жуда паст баҳолади

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал Мадрид"га қарши баҳсдан аввал ўз фикрларини билдириб ўтиб, кейинги босқичга йўл олиш имкониятларини паст баҳолади. 
 
"Реал"ни мағлуб этишимизни эҳтимолий 1 % га тенг деб ўйлайман. Шундай бўлса ҳам кичик имкон бор экан, ундан фойдаланишга эса ҳаракат қиламиз. Шунга қарамасдан, мен барибир ўз футболчиларимга ишонаман, улар бўлажак учрашувда яхши натижа қайд эта олишади.
 
Бироқ, ачинарлиси шундаки, биз бу мавсумда энг яхши натижага эриша олмаймиз" - дея ўз фикрини билдириб ўтди, испаниялик мутахассис. 
 
Маълумот учун, Англияда ўтган икки клуб ўртасидаги илк беллашув 3:2 ҳисобида мадридликлар фойдасига якунланган эди. Жавоб баҳси эса 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси соат билан 01:00 да старт олади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!