
Гвардиола қиммат дарвозабонни танлади
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола олдида турган энг муҳим масалалардан бири жамоанинг асосий дарвозабони Эдерсон ўрнига бошқа номзод топишдан иборат.
Испаниялик мутахассис дарвозани Португалия терма жамоаси ва “Порту” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Диогу Коштага топширмоқчи. Бу посбоннинг бутун Европа бўйича харидорлари кўп. хусусан, Туркиянинг амалдаги чемпиони “Галатасарой” ҳам португалиялик голкиперни сўраяпти.
“Манчестер Сити” дарвозабон учун курашда бошқа даъвогарларни ортда қолдирмоқчи. “Шаҳарликлар” Кошта учун 60 миллион евро бермоқчи эмас.
Бироқ “Порту” асосий голкиперини 75 миллион евродан камига қўйиб юбормаслиги аниқ бўлди.
Хосеп Гвардиолага 200 та учрашувдан 83 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган Коштанинг ишончли ҳаракатлари, оёқ билан ўйнашга уста экани ва тезкор реакцияси маъқул келган.
Фикрлар