Гвардиола қолса, “Сити”га қадам босмайман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири Жек Грилиш мавсум бошида жамоани тарк этиб, ижара асосида “Эвертон”га кўчиб ўтган эди.

Чемпионат якунлашини арафасида тажрибали ярим ҳимоячи келажаги бўйича қарор қабул қилишига тўғри келади.

Жек Грилиш “Эвертон” бош мураббийи Дэвид Мойез қўл остида катта ўсишга эришди ва аввалги юқори спорт формасини тиклай бошлади. Бироқ январь ойидаги жароҳат уни сафдан чиқарди.

Шунга қарамай, мерсисайдликлар ёзда Грилишни тўлиқ трансфер қилишни истаяпти. Аммо “Манчестер Сити” ўз ўйинчисини анча қиммат – 50 миллион фунтга баҳолаётгани “Эвертон” режасига салбий таъсир қилмоқда.

Жек Грилишнинг ўзи эса, “Манчестер Сити” бошварувида Хосеп Гвардиола қоладиган бўлса, “шаҳарликлар” сафига қайтиб бормаслигини маълум қилди. Жекнинг манчестерликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!