
Гвардиола “Реал” билан учрашув олдидан хавотирга тушиб қолди
“Манчестер Сити”ни қийин синов кутиб турибди. “Шаҳарликлар” Европа Чемпионлар лигаси плей-оффининг дастлабки учрашувида ўз майдонида “Реал”га 2:2 ҳисобида ютқазиб қўйган.
19 февраль куни томонлар Мадридда яна тўқнаш келади.
Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида “Ньюкасл”га ўтказилган учрашув давомида жамоанинг энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд шикастланди. Бош мураббий Хосеп Гвардиола бу ҳолатда ҳамма хавотирга тушганини маълум қилди.
- Холанд йиқилганида ҳаммамиз қўрқиб кетдик. Мен шифокор билан гаплашганим йўқ. Балки, ҳаммаси ёмон эмасдир, хавф ортда қолгандир.
Ҳар ҳолда Эрлинг майдонни табассум билан тарк этгани, шифокоримиз менга бирор хунук хабар етказмаганидан келиб чиқиб, Холанд саломат эканига умид қиламиз, - деди Хосе Гвардиола.
“Манчестер Сити” футболчилари “Ньюкасл”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, Премьер-лига мусобақа жадвалида тўртинчи ўриндаги позициясини мустаҳкамлаб олди.
Фикрлар