Гвардиола "Реал"га қарши баҳсда нега бирорта ҳам ўйинчи алмаштирмаганини изоҳлади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши кечган Чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки баҳсида нега бирорта ҳам алмаштиришни амалга оширмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Нега ўзгартиришлар бўлмади? Чунки барча ўйинчилар мукаммал тартибда эди. Силва ва Грилиш тўпни яхши ушлаб туришди, бизга айнан мана шу нарса керак эди. "Реал"нинг қарши ҳужумларига йўл қўйиб бўлмасди. Агар ўйин “ёнганда”, у ҳолда рақиб нимадир қилиши мумкин эди. Шунинг учун биз ўйин суръатини пасайтирдик”, - деди испаниялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, “Саньтяго Бернабеу”да кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Жавоб ўйини 17 май куни Манчестерда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!