
Гвардиола Савио ўрнига ундан зўрини топиб қўйди
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси “РБ Лейпциг” клуби ярим ҳимоячиси Хави Симонс учун курашга қўшилди. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, “шаҳарликлар” футболчининг агенти Али Барат билан алоқаларни қайта тиклаган ва “Челси” олишга ҳаракат қилаётган Симонсни ўзига оғдириб олишга ҳаракат қилмоқда.
“Манчестер Сити”нинг Хави Симонс номзодига эътибор қаратгани бразилиялик вингер Савионинг жамоани тарк этиши мумкинлиги билан боғлиқ. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига биноан, уни “Тоттенхэм” ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
Аввалроқ, Хави Симонсга “Челси” ҳам жиддий қизиқиш билдиргани хабар қилинган ва икки клуб ўртасида музокаралар анча илгарилаб кетгани айтилган. ОАВ маълумотига кўра, Нидерландия терма жамоаси футболчиси трансферни кутиб, “РБ Лейпциг” машғулотларига қўшилмаяпти.
Фикрлар