Гвардиола шогирдларига ишонмаяпти
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола айни пайтда “шаҳарликлар” Европа Чемпионлар лигасида иштирок этаётган дунёнинг энг кучли клублар билан тенгма-тенг кураша олиш ҳолатида эмаслигини билдирди.
- Ҳозирги даражамиз билан биз Чемпионлар лигасининг сўнгги босқичларигача етиб бориб, “Бавария”, “Пари Сен-Жерман”, “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Барселона” ва “Реал” каби барча йирик клубларни мағлуб эта олмаймиз!
Жамоамиз икки марта Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган. Мен уни мураббий ва футболчи сифатида тўрт марта ютганман. Нима талаб қилинишини биламан, - деди Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Хосеп Гвардиола жамоаси бир неча фронтда кураш олиб бормоқда. Жамоада назарий жиҳатдан Англия премьер-лигаси, Европа Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Англия лигаси кубогида бош совринни қўлга киритиш имконияти бор.



Комментарии